O'ZBEKCHA РУССКИЙENGLISH

icon

БИР ЙИЛ ИЧИДА НЕЧТА ЎЗБЕКИСТОНГА КИРИШ ЭЛЕКТРОН ВИЗАСИ БЕРИЛГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Виза в паспорте

Е-визани расмийлаштириш бўйича мурожаатларнинг аксарияти Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ фуқароларидан келиб тушган.

2018 йилнинг июлидан бугунги кунга қадар Ўзбекистонга кириш учун хорижий фуқаролардан тушган аризалар сони 60 мингга яқинлашди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 58 761 нафар хорижликларга электрон виза берилган.

Е-visa᾽ни расмийлаштириш бўйича мурожаатларнинг аксарияти Хитой (22 785), Ҳиндистон (12 372) ва АҚШ (8 682) фуқароларидан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 4 июлдаги 3836-сонли “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2018 йил 15 июлдан бошлаб 96 мамлакат фуқароларига электрон визалар бериш тизими жорий этилган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда чет эл фуқароларининг Республикага кириш тартибини янада такомиллаштирилиши учун рўйхатга олиш жараёнида юзага келадиган ҳар бир масалани кўриб чиқиш йўли билан электрон аризаларни қабул қилиш тартибини оптималлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон туристлар оқимини 10 миллион кишигача оширмоқчи эканлиги хабар қилинган эди. Туризм қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Аккулов Ўзбекистонда 2018 йилда туризм хизматлари экспорти 546 млн. доллардан 1 млрд 40 млн. долларгача ошганини маълум қилган эди.

sputniknews-uz.com

Comment:

0 (371) 200-00-88; 1163

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк

facebook.com    twitter.com   telegram.me   davra.uz

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси

1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда