O'ZBEKCHA РУССКИЙENGLISH

icon

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ТУРИСТИК ҲУДУДЛАРИДА МЕҲМОН УЙЛАРИ СОНИНИ КЎПАЙТИРИШ МАҚСАДИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.

Сурхондарё вилоятининг туристик ҳудудларида меҳмон уйлари сонини кўпайтириш мақсадида ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган “Режа графиги”га асосан вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

На изображении может находиться: 2 человека, люди сидят, стол и в помещении

2019 йил 25-июль куни Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 631-сонли “Ойлавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш учун тақдим этилган имтиёзлар ва ойлавий меҳмон уйларини ташкил қилишнинг соддалаштирилган тартиблари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишларини вилоятнинг яна бошқа шаҳар ва туманларида давом эттиришни режалаштирилган. Сурхондарё вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳлар томонидан аксарият холларда меҳмон уйларида дам олиш истаги билдирилаётганлиги боис, бугунги кунда вилоятимизда 50 та мехмон уйи бўлсада Туризмни ривожлантириш бошқармаси жорий йилда меҳмон уйлари сонини камида 65 тага етказишни режалаштирмоқда.

На изображении может находиться: 10 человек, люди сидят и в помещении

Режага кўра биринчи бўлиб вилоятга даволанишга келган сайёҳлар учун қулайлик яратиш мақсадида вилоятнинг Бойсун туманидаги “Омонхона “ санаторияси атрофида жойлашган қишлоқларда меҳмон уйларини ташкил қилиш мўлжалланган.

 

 
Comment:

0 (371) 200-00-88; 1163

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк

facebook.com    twitter.com   telegram.me   davra.uz

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси

1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда