O'ZBEKCHA РУССКИЙENGLISH

icon

БЕЛАРУСЬ ВА ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРАДИ

Беларусь ва Ўзбекистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантириб боради, бунинг учун барча имкониятлар мавжуд, деди Беларусь спорт ва туризм вазири ўринбосари Михаил Портной Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси Абдулазиз Аққулов билан учрашувда.

Ўзаро музокаралар Минскдаги "БелЭкспо" миллий кўргазма марказида бўлиб ўтди. Томонлар туризм соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон делегацияси Беларусь фанлар академиясида Ўзбекистон туризм салоҳияти тақдимотини ўтказди. Беларусликларда туризмда IT-технологиялардан фойдаланиш, масалан, мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари ҳақида тўққизта тилда ҳикоя қилувчи виртуал гид катта қизиқиш уйғотди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 31 июль — 1 август кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

 
 
Comment:

0 (371) 200-00-88; 1163

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк

facebook.com    twitter.com   telegram.me   davra.uz

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси

1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда