O'ZBEKCHA РУССКИЙENGLISH

icon

ЎЗБEКИСТОН ВА ТУРКИЯ ЎРТАСИДА БИТИМ КУЧГА КИРДИ

1 август куни Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида 2017 йилнинг 25 октябрь куни имзоланган туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Битимни имзолашда фуқароларни илм-фан, ижтимоий ривожланиш, маданият соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда табиат, диққатга сазовор жойлар, тарихий ёдгорликлар ва икки халқ маданий анъаналари билан таништириш учун сайёҳлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинган”, дейилади хабарда.

Ҳужжатга мувофиқ томонлар халқаро анжуманлар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, ОАВда нашрлар орқали “Буюк ипак йўли” ва бошқа шу каби қўшма сайёҳлик йўналишлари ва брендларини илгари суришга кўмаклашадилар.

Битимга кўра томонлар сайёҳлик соҳасидаги корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашадилар.

Comment:

0 (371) 200-00-88; 1163

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк

facebook.com    twitter.com   telegram.me   davra.uz

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси

1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда