O'ZBEKCHA РУССКИЙENGLISH

icon

ЎЗБЕКИСТОН ЯНА 20 ДАВЛАТ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗАСИЗ РЕЖИМ ЖОРИЙ ҚИЛДИ

Прием документов на получение шенгенской визы

Мексика, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси давлатлари фуқаролари 30 кун визасиз Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан 2020 йил 1 январдан бошлаб 20 та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади.

Визасиз режим жорий қилинган давлатлар: Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Гренада, Доминикан Республикаси, Мексика, Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Куба, Никарагуа, Панама, Тринидад ва Тобаго, Эль-Сальвадор, Сент-Винсент ва Гренадина, Сент-Люсия, Багам Ороллари Ҳамдўстлиги, Доминика Ҳамдўстлиги, Сент-Китс ва Невис Федерацияси, Ямайка.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон БАА фуқаролари учун визасиз режим жорий қилгани хабар қилинган эди.

Sputniknews-uz.com

Comment:

0 (371) 200-00-88; 1163

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк

facebook.com    twitter.com   telegram.me   davra.uz

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси

1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда