O'ZBEKCHA РУССКИЙENGLISH

icon

ТУРИСТЛАР ФАҚАТГИНА САМАРҚАНД-У БУХОРОНИ КЎРИШ УЧУН КЕЛАДИМИ? ҚЎМИТА РАИСИ БОШҚА ЙЎНАЛИШЛАР ҲАҚИДА ГАПИРДИ

Ўзбекистонга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар фақатгина Самарқанд, Бухоро ва Хивани томоша қилиш учун ташриф буюришадими? Бу масалага Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов Сенатнинг 21-ялпи мажлисида берган баёнотида тўхталиб ўтди.

«Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан фақатгина Самарқанд ва Бухоро каби йирик туристик марказларни ривожлантириш эмас, балки сайёҳларни жалб қилиши мумкин бўлган бошқа ҳудудлар — туристик овул, туристик маҳалла, туристик қишлоқлар реестрини шакллантириш масаласи кўриб чиқилган. Ҳозиргача туристик салоҳияти мавжуд бўлган 97та маҳалла ва қишлоқлар рўйхати шакллантирилган. Ушбу реестрга кирган қишлоқларни инвестиция дастури доирасида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига киритилиши белгиланган. Мазкур рўйхатдаги ҳудудларнинг салоҳияти сайёҳларни камида ярим кун ушлаб қола олиши мумкинлиги белгиланса, у ердаги инфратузилма билан боғлиқ муаммолар ҳам ҳал қилинади», — дейди Оққулов.

Унинг сўзларига кўра, пойтахтга фақатгина Самарқанд йўли орқали эмас, балки тоғ йўли орқали кириб келинишини таъминлаш мақсадида Бахмал ва Зомин йўлларини таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, Наманган вилоятида «Намак» кичик туристик зонасини ҳосил қилиш, Чортоқ туманини соғломлаштириш туризми ҳудудига айлантириш бўйича лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Навоий вилоятидаги Нурота туманида ерости сув тизимлари яхши ҳолатда сақланиб қолингани, бу ҳудуд ҳам туристлар учун жозибадор бўлиши мумкинлиги боис бу ерда ҳам туристик муҳитни яхшилаш режалаштирилган. Хонободдан Мўйноққача бўлган ҳудуддаги туризм коридори бўйлаб йўл ёқасидаги ҳудудларда ҳам туристик жозибадорликни ошириш масалалари кўрилади. 

KUN.uz

Comment:

0 (371) 200-00-88; 1163

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк

facebook.com    twitter.com   telegram.me   davra.uz

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси

1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда