O'ZBEKCHA РУССКИЙENGLISH

icon

2 МИНГ ЙИЛ ЯШИРИНИБ ЁТГАН ОКС ИКАНДАРИЯСИ ТОПИЛГАНИ БУТУН ДУНЁГА ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 25 август куни Термизда оламшумул янгилик эълон қилинди – бир неча минг йиллар давомида фақат тарихий китобларда номи тилга олинган – Окс Искандария шаҳри топилгани дунёга маълум қилинди.

Ушбу кашфиётнинг расмий эълон қилиниш маросимида тарихчи олимлар, хорижий меҳмонлар, ҳукумат вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Окс Искандарияси – яъни Амударё бўйидаги Искандария шаҳри, Искандар Зулқарнайн томонидан асос солинган Юнон-Бақтрия давлатининг шарқий ҳимоя қалъаси ҳисобланган. Окс Искандариясининг гуллаб-яшнаган даври, эрамиздан олдинги III – II асрларга тўғри келади.

2 минг йилдан ортиқ ушбу шаҳар қаерда жойлашганини ҳеч ким аниқ билмаган.

Шунингдек, “Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси“ халқаро археологик форумнинг иштирокчилари Термиз археология музейи ҳамда Термиз туманидаги милодий I-III асрларга оид “Фаёзтепа“ буддавийлик ибодатхонаси билан яқиндан танишди.

Comment:

0 (371) 200-00-88; 1163

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк

facebook.com    twitter.com   telegram.me   davra.uz

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси

1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда