O'ZBEKCHA РУССКИЙENGLISH

icon

МЕҲМОНХОНА ВА РЕСТОРАНЛАРДА 5 СЕНТЯБРГА ҚАДАР ЧЕГИРМАЛАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси 5 сентябрга қадар, меҳмонхона, ресторан ва транспорт воситаларида чегирмалар эълон қилди.

«Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 5 сентябрь кунига қадар юртимиздаги 200 га яқин жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар ва оилавий меҳмон уйлари), 80 дан ортиқ транспорт воситалари (автобус, микроавтобус ва енгил автомобиллар) ҳамда 110 дан ортиқ умумий овқатланиш шохобчалари (кафе, ресторанлар ва б.) учун чегирмалар жорий этилганлигини маълум қилади», — дейилган хабарда.

Масалан, 31 августдан 3 сентябрга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ички рейслари учун 10 фоиздан 50 фоизгача, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК учун эса 30 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар эълон қилинган.

DARYO.uz

Comment:

0 (371) 200-00-88; 1163

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк

facebook.com    twitter.com   telegram.me   davra.uz

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси

2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда