O'ZBEKCHA РУССКИЙENGLISH

icon

БОЙСУН ТУМАНИ ТОҒЛИ ҲУДУДИДА МАДАНИЙ, ТИББИЙ ВА ТАБИАТ ТУРИЗМИ МАРКАЗЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

12 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси вакиллари Невзад Уткан Илижали ҳамда Иброҳим Чилипувен Бойсун туманида сайёҳликнинг замонавий турларини ривожлантиришга оид лойиҳа тақдимотини ўтказди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси ва “Idealist” компанияси томонидан тайёрланган лойиҳага кўра, Бойсун туманининг Омонхона қишлоғидан Зовбоши тоғли ҳудудигача бўлган ҳудудда анъанавий қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи 3 та кичик - маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари ташкил этилади.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маданий туризм марказида маданият маркази, ҳунармандчилик санъати устахоналари, масжид, тадбирлар ўтказиладиган майдон, ўтовлар мажмуаси ойнали айвон, автотураргоҳ ва техник хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

Табиат туризми марказида меҳмонхона, савдо, гастрономик ва маъмурий мажмуалар, тиббий муассасалар, виллалар ҳамда эко боғлар жойлаштирилса, тиббий туризм марказида тоғ-дор йўли бекати, майдон, масжид ва меҳмонхоналар қурилиши таклиф этилмоқда.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Туризм марказлари тоғ-дор йўли линиялари орқали ўзаро боғланади. Шунингдек, пиёда сайр қилиш йўллари, эркин тоғ веломаршрути йўналишлари ташкил этилади.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тақдимотда ушбу лойиҳани 4 босқичда 20 йил давомида амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.

 
Comment:

0 (371) 200-00-88; 1163

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк

facebook.com    twitter.com   telegram.me   davra.uz

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси

1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда